Янгиликлар

Вояга етмаган қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга?

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексида ота-она ҳамда вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилган. Унга кўра, ҳар бир бола оилада яшаш ва тарбияланиш, ўз ота-онасини билиш, уларнинг ғамхўрлигидан фойдаланиш, улар билан бирга яшаш ҳуқуқига эга, бола манфаатларига зид бўлган ҳолатлар бундан мустасно.

 

Самарқандда туризм мавсуми очилди: барча тарихий обидаларга кириш бепул 

Самарқандда сайёҳлик мавсумининг бошланиши муносабати билан вилоят мусиқали драма театри ёнида “Самарқанд – туризм маркази” шиори остида маданий-кўнгилочар тадбир ўтказилди. Куй-мусиқа, турли танлов, викториналар, шоу чиқишлар, хуллас, Самарқандда туризм мавсумининг бу тахлит очилиши илк бор кузатилди.

1 мартдан даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга субсидиялар бериш жараёнлари қайтадан ишга туширилди.

Субсидиялар кимга берилади?

Эслатиб ўтамиз, мазкур маблағлар фақатгина уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа Ўзбекистон фуқароларига ажратилади.

Субсидия олиш учун фуқаро 18 ёшга тўлган бўлиши керак. Агар фуқаро меҳнат мигранти бўлганда, унинг номидан оила аъзолари ҳам ариза бериши мумкин.

2015-2021 © Maked by: SAKTRM