Янгиликлар

Ортиқ Султонов Самарқанд шаҳар маданият бўлими бошлиғи этиб тайинланди

Султонов Ортиқ Қурбонович Самарқанд шаҳар маданият бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Ургутлик кулги ва сўз устаси 1992 йилда Тошкент давлат санъат институтининг театр ва кино йўналишини тамомлаган.

Ҳафтанинг биринчи ярмида иссиқ ҳаво пасаяди

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди Қозиғистон ҳудудларидан кириб келган салқин ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Ҳарорат кечалари +15…+18 даражагача пасаяди, кундуз кунлари +32…+35 даража атрофида, жанубда +36…+38 даражагача бўлади, дея хабар бермоқда (https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/14/weather/) Ўзгидромет.

Шавкат Мирзиёев 17-18 июнь куни Андижонга ташриф режалаштирилган — Президент матбуот хизмати.

Айни пайтда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Президентнинг Матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг бермоқда, унда Шерзод Асадов брифингда бу ҳафта давлат раҳбари қатнашадиган тадбирларни маълум қилди:

Бугун соғлиқни сақлаш соҳасига оид масалалар ва таклифлар (биринчи навбатда онкология ва гематология йўналишларига оид), ҳамда Тошкент вилоятининг Татаристон билан ҳамкорлиги юзасидан бўйича тақдимотлар ўтказилади.

Эртага олий таълим ва жорий йилга ОТМга қабул бўйича йиғилиш бўлиб ўтади.

2015-2021 © Maked by: SAKTRM