Янгиликлар

“Динамо”га янги мураббий келди

Вилоятимизнинг бош жамоаси - “Динамо” профессионал клуби бу йил Супер-лигага чиқишни қатъий мақсад қилган ҳолда мавсумни бошлайди. Шу мақсад йўлида клуб мутасаддилари Самарқандга таниқли мутахассис, кўп йиллар Россия ва Ўзбекистон жамоаларида тўп суриб, мухлислар меҳрини қозонган тожикистонлик Ҳаким Фузайловни бош мураббий этиб тайинлашди дея хабар қилмоқда zarnews.

Самарқандда Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳа Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика маънавият ва маърифат маркази, вилоят ҳокимлигининг Самарқанд шаҳри, Мирсаид Барака кўчаси, 47-уй манзилида улуғ аллома Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейини Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси филиали сифатида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати

 Ўзаро муомала-муносабатда инсоннинг нутқ маданияти алоҳида ўрин тутади. Негаки, сиз нотаниш суҳбатдошингизга ўзингиз ифода этмоқчи бўлган мақсадингизни нутқингиз орқали етказа олмасангиз, ўртада тушунмоқчилик пайдо бўлади.

2015-2021 © Maked by: SAKTRM