Янгиликлар

Самарқандда кислород заводи ўрнатилди

Вилоятдаги тиббий кислородга бўлган эҳтиёж ошиши эҳтимолини инобатга олиб, Самарқанд шаҳрида қиймати 600 минг АҚШ долларига тенг, қуввати соатига 55 куб бўлган Францияда ишлаб чиқарилган кислород заводи олиб келиб ўрнатилди.

Ковид поликлиникалари ташкил қилинди

Коронавирус инфекцияси билан оғриган бемор аҳоли орасида аниқланганда унинг стационар ёки уй шароитида даволаниши учун тўғри тавсия берилишини йўлга қўйиш мақсадида вилоят бўйича жами 72 та мобил гуруҳи шакллантирилди ва туну-кун фаолият олиб боришлари учун тез тиббий ёрдам машиналари бириктирилди.

 Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Гулнора Жўраеванинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради

 Самарқанд шаҳар ҳокимлиги тажрибали шифокор, Самарқанд шаҳридаги 1-сонли туғруқхона бош врачи Гулнора Жўраеванинг вафоти (1964 -2020) муносабати билан  марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради. 

Хушмуомила ва меҳнатсевар инсоннинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.