Янгиликлар

Ўзбекистонга 3 млн доллар сармоя киритган хорижликлар 10 йиллик яшаш гувоҳномасини олади

Бу тартиб 2021 йилдан бошлаб кучга кириши кутилмоқда 

«Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Дилшод Муродбеков 3 сентябрь кунги матбуот анжуманида бу борадаги янгиликларни санаб ўтди.

Бир йилда 10 минг нафар чет эл фуқароси Ўзбекистонда ишлаш учун лицензия олди

Ташқи ишлар вазирлиги масъул ходими Зикрилло Назиров Ўзбекистонга чет эл фуқароларининг келишига оид статистик рақамларни келтириб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда. 

Унинг сўзларига кўра, 2019 йилда Ўзбекистонда 6 миллион 748 минг чет эл фуқароси ташриф буюрган. Бу 2018 йилга солиштирганда 26 фоизга кўпни ташкил қилади.

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ РАҲБАРЛИГИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИНИНГ МАКТАБЛАРДАГИ ЎРГАНИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Умумий ўрта таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишларининг натижадорлигини ошириш ҳамда ўқувчилар ва педагог-ходимларнинг соғлигини ҳимоялашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Самарқанд вилояти бўйича Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигида ишчи гуруҳи аъзолари мактаблардаги ўрганиш ишларини бошлади. 

2015-2021 © Maked by: SAKTRM