Янгиликлар

Тайинлов: Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг кеча ўтказилган ўттизинчи сессиясида Нуруллаев Ботиржон Ўткирович Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб тасдиқланди.

Ҳоким Президент табригини етказиш учун яна икки нафар уруш қатнашчисининг хонадонига борди 

Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқулов ҳамда Самарқанд вилояти мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи Фарҳод Алимходжаев Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан фарзанду набиралар, чеварлар ардоғида хонадоннинг файзи бўлиб келаётган нуронийларни йўқлаб борди.