Самарқандда раҳбар аёллар сони янада ошади
22.01.2021 - 11:05Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ташаббуси билан жорий йилнинг 20 январь куни Самарқанд шаҳридаги А.С.Пушкин номли кутубхонада “Давлат хизматида гендер тенгликни таъминлаш” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритиб келаётган хотин-қизлар, раҳбар аёллар ҳамда олий таълим муассасалари талаба-қизлари иштирок этди.