Наврўз байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилги Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади.

Аввало, 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни байрамида дам олиш кунларида алоҳида ўзгариш бўлмайди ва қуйидагича тартибга солинади:

6 март - шанба (фақат 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун иш куни);
7 март - якшанба (барча учун дам олиш куни);
8 март - (байрам, барча учун дам олиш куни).

Иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар Наврўз байрамида барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:

20 март – шанба (барча ходимлар учун дам олиш куни);
21 март – якшанба (Наврўз байрами);
22 март – душанба (27 март (шанба)даги дам олиш куни кўчирилган - барча ходимлар учун дам олиш куни).

27 март - шанба куни барча ходимлар учун, жумладан ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар учун ҳам иш куни ҳисобланади.

2015-2021 © Maked by: SAKTRM