Шавкат Мирзиёев бугун Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида нутқ сўзлайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев бугун, 4 март куни видеоанжуман шаклида ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 14-саммити ишида иштирок этади.

1985 йилда ташкил этилган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бугунги кунда нуфузли минтақавий бирлашма ҳисобланади. Ушбу кўп томонлама тузилманинг асосий мақсади савдо, инвестициялар, инновациялар, транспорт, коммуникациялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва саноат каби устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.
Бугунги кунда 10 та давлат ИҲТга аъзо. Булар – Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Афғонистон.

Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған раислигида ўтадиган бугунги учрашуви кун тартибидан "COVID-19"дан кейинги даврда минтақада амалий ҳамкорликни ривожлантиришнинг  долзарб масалалари ўрин олган.

2015-2021 © Maked by: SAKTRM