2021 йилда Самарқанд шаҳридаги айрим маҳаллаларда янги газ тармоқлари қурилади

Бугунги кунда шаҳардаги 17 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 6577 нафар аҳоли  истеъмолчиларига 2 та ISUZU автотранспорти орқали суюлтирилган газ етказиб берилмокда. Йил бошгидан  бери шу кунга қадар 1075 тоннага яқин суюлтирилган газ етказиб берилди. 

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида 2021 йилда Самарқанд шаҳри маҳаллаларидаги фойдаланиш муддати эскирган газ қувурларини реконструкция қилиш ва янги газ тармоқларини  қуриш ишлари бўйича бир қатор  таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Жумладан, Мирзо Бедил, Имом Бухорий кўчалари орқали Амир Темур кўчасигача юқори босимли газ қувурларини қуриш, Ўзбекистон кўчасидаги Деҳқон бозорчасидан "Навбаҳор" базмгоҳигача, Кулолон кўчасидан Термиз кўчасигача ҳамда Чилстун маҳалласидаги ер ости газ кувурларини реконструкция қилиш режалаштирилган.
  
Ҳозирги пайтда шаҳар бўйича аҳоли ўртасидаги табиий газ истеъмолчилари 125 минг 710 нафар булиб, шундан 53 минг 139 таси кўп каватли уйлардаги истеъмолчилардир. 68 минг 788 нафари эса ҳовлиларда яшовчи фуқароларни ташкил қилади.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2021 © Maked by: SAKTRM