Ис газидан қандай сақланиш мумкин?

Самарқанд шаҳар ҳокимлигида "Ис гази нима, ундан қандай сақланиш мумкин, хонадонларда қандай эҳтиёт чоралари кўрилмоқда?"  мавзуида  шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов, Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда маҳалла раислари ва бир гуруҳ масъуллар иштирокида  тадбир бўлиб ўтди.

Афсуски, қиш мавсумида юртимизнинг турли ҳудудларида ис газидан заҳарланиш, ҳаттоки, ўлим ҳолатлари ҳам учрамоқда. Ўтказилган тадбирда шундай кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш учун қандай эҳтиёт чораларини куриш лозимлиги юзасидан мутасаддиларнинг  фикр мулоҳазалари тингланди.

Шу мавзудаги тадбирлар шаҳардаги бошқа сектор раҳбарлари ҳудудларида ҳам ташкил этилди. Унда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Шуҳрат Файзуллаев ҳам сўзга чиқиб, ис газининг инсон организимига салбий таъсири, қиш мавсумида бундай  заҳарланишдан эътиёт бўлиш чоралари хусусида маълумот берди. 

2015-2021 © Maked by: SAKTRM