Мирзо Улуғбек кўчасининг таъмирланган қисми очилди ва Мир Саид Барака кўчасидаги бир томонлама ҳаракатни кўрсатувчи йўл белгиси олиб ташланди

Мирзо Улуғбек кўчасини ''Динамо'' стадиони олдидан ўтган қисмида курилиш ишлари олиб борилаётганлиги ва кўчанинг бир томонида транспорт воситаларини ҳаракати вактинча чекланганлиги, шу сабабли Мир Саид Барака кўчасида юзага келаётган тирбандлик ҳолатини олдини олиш мақсадида, Мир Саид Барака кўчасини Баҳодирхон кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Амир Темур кўчасигача бўлган қисмида транспорт воситаларини бир томонлама ҳаракатланиш тартиби жорий этилгани ҳақида хабар берган эдик. 
 
Бугун Мирзо Улуғбек кўчасининг асфальт қисмида таъмирлаш ишлари якунига етгани учун кўча тўлиқ очилди ва транспорт воситаларининг ҳаракатига рухсат берилди. Шунингдек, Амир Темур кўчасидан Мир Саид Барака кўчасига киришда вақтинча ўрнатилган бир томонлама ҳаракатни кўрсатувчи йўл белгиси ҳам олиб ташланди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2021 © Maked by: SAKTRM