Вилоят ва шаҳар раҳбарлари иштирокида Соҳибқирон ҳайкали пойига гул қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан  вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари Амир Темур мақрабасини зиёрат қилиб, буюк жаҳонгирни ёдга олдилар. Мақбарада Қуръон тиловат қилинди.

Тадбир иштирокчилари шундан сўнг, Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйди. Соҳибқирон ҳайкали ўрнатилган майдонда жам бўлганлар улуғ бобомиз хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатди.

Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
 www.facebook.com/samshaharhokim

 

2015-2021 © Maked by: SAKTRM