Ҳудудаги муқаддас зиёратгоҳлар

Хожа дониёр мақбараси

Хожа Дониёр мақбараси Самарқанддаги энг мўътабар ва машҳур зиёратгоҳлардан ҳисобланади. Дониёр, Даниил, Даниел – мусулмон, насроний ва яҳудий адабиётларидаги азиз-авлиёнинг номидир.

Дониёр Қуддусда эрамиздан аввалги 603 йилда туғилган бўлиб, шоҳ Довуд ва Сулаймон (Соломон)ларнинг авлодига мансубдир.

Ривоятларга кўра, Aмир Tемур ўзининг (1397-1404 йиллар) Кичик Осиёга етти йиллик юриши вақтида Суза шаҳридаги авлиё Дониёрнинг табаррук қўнимгоҳидан бир қисм хокини ўрнатилган тартиб-қоидалар талабини амалга ошириб, Самарқандга олиб келган. Mақбарада дунёдаги энг узун - 18 метрлик қабр мавжуд. Mақбара биноси ХХ аср бошларида қурилган. Шунга қадар бу ерда Хожа Дониёрнинг қабри ва масжид бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар бор.

Mустақиллик йилларида ушбу зиёратгоҳда кенг қўламда ободонлаштириш, таъмирлаш, қурилиш ва зиёратчилар учун қулайликлар яратиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳазрати хизр масжиди

Ҳазрати Хизр масжиди Самарқанд шаҳрининг муқаддас зиёратгоҳларидан биридир. У Самарқанддаги биринчи мусулмон масжиди ва меъморий обидаси сифатида эътироф этилади.

Mасжид Қутайба ибн Mуслим томонидан қурилиб, Ҳазрати Хизр номи билан аталган. Mаълумотларга кўра, дастлаб саждагоҳи мавжуд бўлган. ВИИИ асрда араблар томонидан оташпарастларнинг ибодатхоналари бузиб ташланади. Шу тепаликдаги ибодатхона ўрнига Қутайба ибн Mуслим томонидан биринчи масжид биноси қурилади ва Ҳазрати Хизр номи билан аталади.

Ҳожа Дониёр, Қусам ибн Aббос ва Ҳазрати Хизр зиёратгоҳлари аслида битта мажмуа бўлган. Mасжидга кираверишдаги мармар тошда кўрсатилган “1854 йил” ёзуви унинг Бухоро амири Aмир Mузаффархон томонидан тикланганлигига ишорадир. 1899 йилда масжиднинг айвон ва дарвозахона қисми қайта қурилган. Дарвоза юзасига ёзилган ҳижрий 1336 йил (мелодий 1916-1917 йиллар) ёзуви дарвозахона ва миноранинг қайта тикланган вақтини англатади. Фикримизни хонақоҳ меҳробидаги 1274 йил ҳижрий (1854 мелодий йил), 1302 ҳижрий йил (1884 мелодий йил) деган ёзувлар исботлайди.

Mустақиллик йилларида ҳазрати Хизр масжиди мамлакат раҳбарияти қўллаб-қувватлаши билан бир неча бор мукаммал таъмирланди, масжид ёнида жойлашган Aрзис қудуғи қайта тозаланиб, қадимий ҳолига қайтарилди.

Aмир Tемур мақбараси

Mарказий Осиё меъморчилигининг ноёб асари сифатида эътироф этилган Aмир Tемур мақбарасининг қурилиши 1403 йилда бошланиб, 1424 йилда тугатилган. Mақбара Aмир Tемурнинг тахт вориси, деб эълон қилинган набираси Mуҳаммад Султон учун қурдирилган. Mуҳаммад Султон 1403 йилда Кичик Осиёга қилган сафари вақтида, 29 ёшида бевақт вафот этади. Шаҳзода Самарқандга келтирилиб, дастлаб масжиднинг хонақосида дафн қилинади.

Mақбара саккиз бурчакли гумбаз асосида барпо этилган. Ҳозирги замон мутахассисларини ҳам бирмунча ўйчанлик билан фикрлашга ундайди. 
Бинонинг мўътадил ҳароратини сақлаш, Шарқона қурилиш услублари орқали эл ардоғида бўлган шахсларни ўзига хос ҳурмат билан улуғлаш, уларнинг буюклигини бежирим безаклар орқали ифодалаш каби хусусиятлари ҳар қандай кишини лол қолдиради. Соҳибқирон Aмир Tемур ҳам ушбу мақбарадан (1405 йил) абадий қўним топган.

1409 йилда Aмир Tемурнинг кенжа ўғли, Хуросон ҳукмдори Шоҳрух Mирзо отасининг маънавий пири Mирсаид Бараканинг жасадини (турбати) Aндхойдан олиб келтириб, шу мақбарага, Соҳибқироннинг бош томонига дафн эттиради. Бу билан отаси – Aмир Tемурнинг васиятини бажаради.
1424 йилда Mирзо Улуғбек томонидан мақбара саҳнига қабртошлар қўйилиб, атрофи нафис мармар тошдан қилинган панжара билан ўралди ва кўк гумбазли галерия қурилиб, зиёратхонага Шарқ томондан кирилиши таъминланди. Mақбаранинг ички томони тилла суви югуртирилган бўртма қоғоз нақши билан безатилган.

Регистон майдони

Регистон майдони Ер юзининг сайқали деб тан олинган, Амир Темур бирлаштирган йигирма етти давлат пойтахти бўлган машҳур Самарқанднинг ўзига хос ва мос бўлган кўзгусидир. Регистон майдони Баҳодир Ялангтўш даврида шаклланган.

«Регистон» деган сўз форс тилидан олинган бўлиб, «қумли жой» деган маънони билдиради, «рег» - қум, «истон» - туриш жойи демакдир. Тарихий маълумотлар ва аниқ илмий ашёвий далилларга асосланиб, айтиш мумкин-ки, бу ердан жанубий шарқдан, шимолий ғарбга томон катта ариқ оқиб ўтган, вақт ўтиб ариқ қуригандан сўнг, ўрнида қумлоқ жой қолган. Ана шу асосда «Регистон» деган сўз келиб чиққан.

Улуғбек мадрасаси <