Ҳоким ярим кунда бешта маҳаллада бўлди, ноқонуний қурилган "дўкон"лар бузилди

Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов бугун кунни бир гуруҳ корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамроҳлигида шаҳардаги Саъди Шерозий, Ҳофиз Шерозий, Боғи Темур, Ботир Зокиров ва Гулистон маҳалласидаги ободонлаштириш-бунёдкорлик ишларини кўздан кечиришдан бошлади.

Ҳоким ҳудудда аниқланган мавжуд муаммо ва камчиликларни тез муддатда бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берди. Айрим муаммолар шу жойнинг ўзида ҳал қилиб борилди ва вақт талаб қиладиганларини яқин орада бартараф этиш масаласи кўндаланг қўйилди. 

Шунингдек, Б.Облақулов ҳудудда шаҳар архитектура талабларига зид равишда ўзбошимчалик билан ўрнатилган бино ва иншоотлар, енгил конструкцияли ва бошқа турдаги ноқонуний савдо дўконлари фаолиятини чеклаш кераклигига қатъий тўхталди. Тадбир доирасида эса шу тартибда қад ростлаган айрим қонуний ҳужжатга эга бўлмаган енгил конструкцияларнинг эгаларига огоҳлантириш берилиб, айримларининг шу заҳоти бузилиши таъминланди.

2015-2022 © Maked by: SAKTRM