Самарқанд шаҳри Франциянинг Ницца шаҳри билан биродарлашган шаҳарга айланади

Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари Эркин Ражабов иштирокида Самарқанд шаҳри ва Франциянинг Ницца шаҳарлари ўртасида Дўстлик ва Биродарлик шаҳарлар Меморандумини тузиш бўйича Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ходими Сардор Салимов хамда Ницца шаҳридан халқаро ишлар бошқармаси бошлиғи Кирил-Дутр, Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик бўлими бошлиғи Одре Донадей-Паскал ва  мэр ўринбосари Кристин Амиел билан биргаликда дастлабки музокаларлар олиб борилди. Келишувлар давомида икки шаҳарларнинг келажакдаги истиқболли савдо-иқтисодий, маданий ва маърифий ҳамда туризм соҳаларидаги лойиҳалари муҳокама қилинди.

2015-2021 © Maked by: SAKTRM