Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли фармони қабул қилинган бўлиб, Фармоннинг 8-иловасига асосан, Самарқанд шаҳрида ҳар бири 80 хонадонли жами 240 та хонадондан иборат 3 та 16 қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.
Лойиҳа 2020 йил дастурига киритилган бўлиб, айни вақтда қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Фармон ижросини таъминлаш бўйича Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги уй-жой комиссияси 2020 йилнинг 15 январь кунидан ўз фаолиятини бошлади.
Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
www.facebook.com/samshaharhokim
Image_elon:
