1 млн доллардан ортиқ хорижий валютани олиб чиқишаётганда қўлга олинди

Давлат хавфсизлиги хизмати (ДХХ) дастлаб Қозоғистонга кетаётган “Ўзбекистон темир йўллари”нинг 2 нафар машинистини қўлга олган. Юк поезди электровозининг хуфиёна жойларида 971 минг доллар, 47,7 минг евро, 3,4 млн Россия рубли топилган.

Уларнинг миллий валютадаги умумий қиймати 11,2 млрд сўмни ташкил этади.

Мазкур валюталарни машинистларга Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи фуқаро берганлиги маълум бўлган. Тезкор тадбир давомида у ҳам қўлга олинди.

Хорижий валюталарни қўшни давлатга ноқонуний ўтказиб бериш эвазига машинистлар 300 доллар олишган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси билан жиноят иш очилган. 

2015-2021 © Maked by: SAKTRM