Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистонга боради - ОАВ

Бу Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти сифатида Тожикистонга тўртинчи ташрифи бўлади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10-12 июнЬ кунлари расмий ташриф билан Душанбеда бўлади. Бу ҳақда «Азия-Плюс» нашри Тожикистон ҳукуматидаги манбага асосланиб хабар қилди.

Икки давлат раҳбарлари ўзбек-тожик муносабатларининг барча соҳалардаги истиқболларини муҳокама қилиши кутиляпти. Илгари эришилган келишувларни амалга ошириш борасидаги ишлар ҳам таҳлил қилинади.

Ўзбекистон раҳбарининг Тожикистонга ташрифи якунлари бўйича Тошкент ва Душанбе ўртасида транспорт, энергетика, савдо, молия, қишлоқ хўжалиги, маданият ва илм-фан соҳаларида янги шартномалар тўплами имзоланиши режалаштирилган. 

Душанбега ташриф доирасида икки давлат санъат усталарининг қўшма концерти - «Шоми дўсти» (Дўстлик оқшоми) ҳам бўлиб ўтади. 

Шавкат Мирзиёев 2018 йил март ойида, сўнг 2018 йил сентябр ойининг охирида (МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг Душанбедаги йиғилиши), 2019 йил 14 июнда (Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича конференциянинг бешинчи саммитида иштирок этиш учун) Тожикистонга давлат ташрифи билан борган эди дея хабар бермоқда кун.ўз.

2015-2021 © Maked by: SAKTRM