Янгиликлар

Бундан буён Ўзбекистонда бирор-бир аёл эътибордан четда қолмайди — Президент янги қарор имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан табрик йўллади. Давлат раҳбари ўз нутқида аёлларни қўллаб-қувватлаш учун янги қарор имзолаганини билдирди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда.

«Жорий йилда ҳам хайрли ишлар давом эттирилади ва бу борада куни-кеча янги Қарорни имзоладим.

Унга кўра, жамиятда аёлларимизга бўлган эътиборни энг қуйи бўғингача, маҳаллагача тушириб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг яхлит тизими яратилмоқда.

Бундан буён, Ўзбекистонда бирор-бир аёл, давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди.

Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш тартиби белгиланди

 Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 Низомга кўра, бир йўла тўланадиган пул мукофотининг миқдори тақдирлаш тўғрисидаги Президент фармони, қарори ёки Олий Мажлис палаталарининг қарори қонуний кучга кирган пайтдан амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.

Президент Фармони билан самарқандлик аёллар тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёллар давлат мукофоти билан мукофотландилар. Улар орасида бир гуруҳ самарқандликлар ҳам бор.

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:
Джураева Саида — Самарқанд шаҳридаги «Азиза» масъулияти чекланган жамияти директори;

2015-2021 © Maked by: SAKTRM