Бундан буён Ўзбекистонда бирор-бир аёл эътибордан четда қолмайди — Президент янги қарор имзолади
06.03.2021 - 12:56Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан табрик йўллади. Давлат раҳбари ўз нутқида аёлларни қўллаб-қувватлаш учун янги қарор имзолаганини билдирди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда.
«Жорий йилда ҳам хайрли ишлар давом эттирилади ва бу борада куни-кеча янги Қарорни имзоладим.
Унга кўра, жамиятда аёлларимизга бўлган эътиборни энг қуйи бўғингача, маҳаллагача тушириб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг яхлит тизими яратилмоқда.
Бундан буён, Ўзбекистонда бирор-бир аёл, давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди.