Янгиликлар

Ўзбекистонда фильмларини суратга олган хорижий кинокомпанияларга харажатларининг бир қисми қайтарилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№568, 19.09.2020й) билан, Ўзбекистон ҳудудида ўз фильмларини яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларининг бир қисмини қайтариш (“rebate”) тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Унга кўра, Ўзбекистон Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан хорижий кинокомпанияларга республика ҳудудида амалга оширилган харажатларнинг 20 фоизи миқдорида қайтарилади.

“Яшил” йўлакдан дрон учиб ўтолмади

Пандемия шароитига қарамасдан Ҳукуматимиз ташаббуси билан хориждаги фуқароларимиз авиа чартер рейстлар орқали Ўзбекистон Республикасига олиб келинмоқда. 
Ана шундай чертер рейслар орқали “Внуково-Самарқанд” йўналиши Самарқанд халқаро аэропортига учиб келган фуқаро С.Б. “яшил” йўлак орқали божхона назоратидан ҳаракатланади. Фуқаронинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларни эътиборини тортади.

Ўзбекистон 8 ойда қанча олтин сотгани маълум бўлди

2020 йил январь-август ойларида экспорт таркибида олтиннинг улуши 50 фоизга тенг бўлди.

2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

2015-2020 © Maked by: SAKTRM