Ёшлар чекишга қарши

Image_tadbir: 

Самарқанд давлат тиббиёт институти ҳарбий кафедрасида ёшларни маънавий юксалтириш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга бағишланган “Биз ёшлар чекишга қаршимиз” шиори остида фестиваль ўтказилди. Унда институт талабалари ҳамда 1-меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари қатнашдилар.

Фестивалда даставвал, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Сўзга чиққанлар Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш ҳар бир йигитнинг шарафли бурчи экани, кашандаликнинг соғлиққа зарари, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда уларни спортга ошно этишнинг аҳамияти юзасидан фикр юритдилар. Сўнгра талабалар иштирокида ҳарбий йўналишдаги саҳна кўринишлари намойиш этилди. Хусусан, 1-меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари томонидан тайёрланган “Қурол техникаси билан ишлаш” ҳамда ҳарбий кафедранинг 3-босқич курсантлари томонидан тайёрланган “Ватан ҳимоясига тайёрмиз” номли чиқишлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирнинг бадиий қисмида кўнгилочар куй-қўшиқлар янгради.

Муҳаммадисо ЗАРИПОВ

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar

 www.facebook.com/samshaharhokim