ШАҲРИМИЗДА 2019 ЙИЛ 1 ЧОРАК ЯКУНИ БИЛАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА

 doc xls

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,3 трлн. сўмни ташкил этиб (вилоятдаги улуши 43,4%), ўтган йилга 131,0 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, истеъмол моллари ишлаб чиқариш хажми 700,9 млрд. сўмни ташкил этиб (улуш 44,3%), ўтган йилга нисбатан 1,0 фоизга, қурилиши ишлари 195,9 млрд. сўмни (улуш 33,3%) 11,7 фоизга ва жами хизматлар хажми 1,7 трлн. сўмни (улуш 63,2%), ўтган йилга нисбатан 8,5 фоизга, чакана товар айланмаси 779,4 млрд. сўмни (улуш 29,5%), ўтган йилга нисбатан 6,8 фоизга ўсди.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари 2483,9 минг. сўм ёки ўтган йилга нисбатан 38,8 фоизга, истеъмол товарлари 1299,7 минг. сўм ёки ўтган йилга нисбатан 1,0 фоизга, қурилиш ишлари 363,2 минг. сўм ёки ўтган йилга нисбатан
9,3 фоизга, чакана товар айланмаси
1445,2 минг. сўм ёки ўтган йилга нисбатан 5,0 фоизга ва жами хизматлар 3077,1 минг. сўм ёки ўтган йилга нисбатан 6,8 фоизга ўсди.

2019 йилнинг 1 апрель ҳолатига шаҳарда жами 7774 та тадбиркорлик субъектлари (вилоятдаги улуши 33,4%) рўйхатга олинган бўлиб, шундан 7450 таси фаолият кўрсатмоқда.

Бугунги кунда шаҳарда фаолият кўрсатаётган 7450 та тадбиркорлик субъектларининг 2214 таси савдо, 1466 таси саноат, 860 таси қурилиш, 934 таси яшаш ва овқатланиш, 354 таси ташиш ва сақлаш, 218 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий, 200 таси ахборот ва алоқа ҳамда 1204 таси бошқа соҳа субъектларидир.

Ўтган 3 ой давомида 972 та кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

Ташкил этилганларнинг 155 таси саноат, 454 таси савдо,
74 таси қурилиш, 131 таси яшаш ва овқатланиш, 26 таси ташиш ва сақлаш, 13 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий, 24 таси ахборот ва алоқа ҳамда 95 таси бошқа соҳа субъектларидир.

Шунингдек, 226 та хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги (шундан, 77 таси хорижий) корхоналардан 221 таси ҳамда 1048 та оилавий корхоналардан 1025 таси фаолият кўрсатмоқда.

Вилоят ташқи савдо айланмасида Самарқанд шаҳрининг улуши 37,3 фоизни, экспортда 30,9 фоизни ва импортда 38,9 фоизни ташкил этмоқда.

Аҳолиси сони 2019 йил 1 апрель ҳолатига 540,4 минг кишини ташкил этиб, шундан эркаклар 261,3 минг, аёллар эса 279,1 минг кишини ташкил қилмоқда. Шахримиз аҳолиси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 минг кишига ёки 0,4 фоизга ўсган.

ШАҲАР СТАТИСТИКА БЎЛИМИ

2015-2019 © Maked by: SAKTRM