САМАРҚАНД ШАҲАР 3-СОН ТУҒРУҚ МАЖМУАСИ ЯНГИ БИНОСИНИНГ ТАНТАНАЛИ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

 doc xls

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида вилоятда тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш учун мавжуд тиббиёт муассасаларини жаҳон андозаларига мос жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва янгиларини барпо этиш юзасидан тегишли вазифаларни белгилаб берган эдилар.
Шунга мувофиқ Самарқанд шаҳрида жойлашган 3-сон туғруқ мажмуасининг биноси тўлиқ қайта таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.

Замонавий кўринишга эга бўлган бинони қайта таъмирлаш учун 2.5 миллиард сўм маблағ сарфланди. Мажмуанинг инфраструктураси замонавий андозалар асосида қайта таъмирланди. Қайта таъмирдан чиқарилган шифохонада беморлар учун етарли шарт-шароитлар яратилди.

Манба: samarkand.uz

2015-2019 © Maked by: SAKTRM