САЙЁР ҚАБУЛ, ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА

 doc xls

Шаҳар ҳокими, 1-сектор штаби раҳбари Фурқат Раҳимов Самарқанд ветеринария медицинаси институти қошидаги академик лицейда сайёр қабул ўтказди. Унда 1-сектор штаби ҳудудида жойлашган маҳаллалар вакиллари иштирок этишди. 
Гагарин кўчаси, 155-уйда истиқомат қилувчи Муҳаббат ая Ғаффорова 35 йилдан буён яшаб келаётган ўз хонадонининг кадастр ҳужжатларини олиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида тўхталиб, узоқ йиллардан буён пайсалга солинаётган ушбу масалага ечим топишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. 
Сайёр қабул давомида аҳоли ўртасида пенсия, газ ва электр таъминоти, кредит, кадастр, шунингдек, ички кўчаларга тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш ҳамда бошқа масалалар борасида тўпланиб қолган 50 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг асосий қисми шу ернинг ўзида мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида ўз ечимини топган бўлса, қайта ўрганилиб, назоратга олиниши керак бўлганлари юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.


Шунингдек, учрашув сўнгида иштирокчилар мазкур сектор штабида фуқароларни қабул қилиш, уларнинг мурожаатлари билан ишлаш учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. 

 

Мансур ҲАСАНОВ,
“Samarqand” мухбири

2015-2019 © Maked by: SAKTRM