ПРЕЗИДЕНТ СОВРИНИ УЧУН “ТАШАББУС-2019” КЎРИК-ТАНЛОВИ 22 АПРЕЛДАН БОШЛАНАДИ

 doc xls

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 апрелдаги фармойишига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг туман (шаҳар) босқичи – 22 апрелдан 15 майга қадар;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи – 20 майдан 12 июнга қадар ўтказилиши белгиланди.

Танловнинг республика босқичи очилиши ва кўргазмалари 20-21 июнь кунлари, ғолибларни тақдирлаш маросими эса 22 июнда ўтказилади.

Самарқанд вилояти ҳокимининг бу ҳақдаги фармойишида “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг вилоят босқичини жорий йилнинг 8 июнь куни Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида ўтказиш белгиланди. Танловнинг очилиш ва ғолибларни тақдирлаш маросимлари Ёшлар маркази мажлислар залида ташкил этилади.

Манба: samarkand.uz

2015-2019 © Maked by: SAKTRM