Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Хитойда бўлиб ўтаётган “Бир камар, бир йўл” халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик форумида маъруза қилди

 doc xls

Бугун делегациямиз ташриф дастури доирасида Хэнан провинциясининг Чженчжоу шаҳрида ўтказилаётган “Бир камар, бир йўл” халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик форумида иштирок этди.

12 та давлат расмий вакиллари ва  400 га яқин ишбилармонлари иштирок этаётган мазкур форумда Самарқанд вилояти инвестиция, савдо-экспорт ва туризм салоҳияти ёритиб берилди. Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Самарқанд ҳақидаги маъруза ва тақдимоти форум иштирокчилари томонидан илиқ кутиб олинди. Делегация аъзолари хорижий компания вакиллари билан музокаралар олиб боришди.

Делегация аъзолари 10-12 апрель кунлари ўз фаолиятини Шаньдун провинциясининг Цзинань, Шоугуань ва Циндао шаҳарларида давом эттиради.

Манба: samarkand.uz

2015-2019 © Maked by: SAKTRM