ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Самарқанд шаҳрида “Наврўз” умумҳалқ байрами нишонланадиган кунлари, жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидаги ҳудудларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тақиқланади:

• Абдурахмон Жомий кўчасининг Ўзбекистон кўчаси    билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони чоррахасигача бўлган қисмида;

• Университет хиёбони кўчасининг Бўстонсарой кўчасидан Орзу Махмудов кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида икки томонлама;

• Бобир Мирзо кўчасининг Махмуд Қошғарий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдурахмон Жомий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

• Бўстонсарой кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

• Шохрух кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

• Руҳобод кўчасининг Амир Темур мақбараси олдидан Регистон кўчаси туташмасигача бўлган қисмида;

• Амир Темур майдонидан “Ҳамид Олимжон” номидаги мусиқали драма театрига кириш кўчасида ва Кўксарой майдонида;

• Регистон кўчасининг Университет хиёбонидан Даҳбет кўчасигача бўлган қисмида;

• Беруний кўчасининг Қозизода Румий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Рудакий кўчасигача бўлган қисмида;

• “Ёшлик” истироҳат боғининг ёнидаги тор кўчада;

• Боғдод кўчасининг Ал-Хоразмий кўчаси билан туташмасидан 42-умумтаълим мактабининг ёнидаги 1-тор кўчагача бўлган қисмида;

• Кимёгарлар шаҳарчаси Умид кўчасининг Зиёлилар кўчасидан “Кимёгарлар” маданият саройигача бўлган қисмида;

• Хишрав шаҳарчаси истироҳат боғи олдидан ўтувчи иккита кўчада;

• Фарход шаҳарчаси “Зарафшон” истироҳат боғи олдидан ўтувчи иккита кўчада. 

 

Image_elon: 
 doc xls
2015-2019 © Maked by: SAKTRM