Регистонда баҳодирлар беллашуви ўтказилади

20 октябрь куни Самарқанд шаҳрида баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилади.

Регистон майдонида ташкил этилаётган мазкур мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан 150 нафар фахрийлар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган спортчилар куч синаши кутилмоқда.

Мусобақа иштирокчилари орасида тош кўтариш бўйича номдор спортчилар ҳам бор.

Баҳодирлар чиқиши соат 9:00 дан 20:00 гача давом этади.

2015-2020 © Maked by: SAKTRM