Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарори

ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ҳамда шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг 2013 йил 6 сентябрдаги 727-сонли хатини кўриб чиқиб, шаҳар ҳудудида жойлашган корхоналарда иш ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож, мустақил равишда иш топишда маълум қийинчиликларга дуч келаётган, меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган аҳоли қатламлари учун мўлжалланган иш жойларининг энг кам миқдори шаҳарда жойлашган ва фаолият кўрсатаётган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мулкчилик шаклидан қатъий назар, ишчи ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, ташкилот ва муассасаларда шу соннинг 7 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда, шундан 3 фоиз миқдорида ногиронлар учун иш ўрни белгилансин ва банд қилиб қўйилсин.

2. Корхона ва ташкилотларда яратилиши ҳамда банд қилиниши лозим бўлган иш ўринлари 1–2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига мувофиқ