Шаҳар ҳокимлиги иштирокида Халқаро алоқалар

 

Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Рахимовнинг 2018 йил 20-23 октябрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган “13th SRMF Antalya 2018 Silk Road Mayors Forum”форумида иштироки ҳақида ҲИСОБОТИ

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари (2018 йил 22 августдаги 21/1-2605-сон) ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг (2018 йил 16 августдаги 05-3/35850-сон) хатлари ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимининг 2018 йил 19 октябрдаги 58-Фк-сонли фармойишига мувофиқ Самарқанд шаҳар ҳокими Раҳимов Фурқат Жалолович 2018 йилнинг 20-23 октябрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган“13th SRMF Antalya 2018 Silk Road Mayors Forum” форумида иштирок этди.

Мазкур форум кун тартибидаги дастурга мувофиқ“Буюк Ипак Йўли” мамлакатларининг тарихий шаҳарларида “6E”яъни иқтисодиёт, таълим, атроф муҳит ва табиат, аҳлоқ, инженерлик соҳаси ҳамда фуқароларнинг ҳаёт даражасини ошириш стратегиясини амалга ошириш орқали ушбу мамлакатлар ўртасида ўзаро ташқи иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш мавзусида ўтказилган тақдимотларҳамда давра суҳбатларида қатнашди.

Шунингдек, шаҳар ҳокими томонидан кун тартибидаги дастурдан ташқари форумда иштирок этаётган 55 давлатлардан келган жами 70 нафар ҳокимлар, “Жаҳон фуқаролари ташкилоти” Президенти, Анталия Муниципалитети вакиллари, Туркиянинг нуфузли олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирокида Самарқанд шаҳри туристик салоҳиятини намойиш этувчи “Welcome to see Samarkand”ҳамда Самарқанд шаҳри инвестицион салоҳияти тўғрисидаги “Investment potential of Samarkand”тақдимоти ўтказилди.

Шу билан бирга, форум доирасида Самарқанд шаҳар ҳокими қўйидаги масалалар бўйича учрашув ва мулоқотларда қатнашди:

1. “World Citizens Organization”ташкилоти Президенти жаноб Йонг Хун Квак ҳамда “World Citizens Organization” ташкилоти элчиси жаноб Жон Ох билан “Буюк Ипак Йўли” давлатлари марказида жойлашган Самарқанд шаҳри билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, туризм
ва хорижий инвестициялар оқимини келгусида кўпайтириш муҳокама қилинди ҳамда учрашув якуни билан “World Citizens Organization”ташкилоти Президенти жаноб Йонг Хун Квак томонидан қисқа муддатда Самарқанд шаҳрига ташриф буюриши ҳамда “Буюк Ипак Йўли” шаҳарлари ҳокимлари форумини Самарқанд шаҳрида яқин йилларда ўтказиш орқали ушбу тарихий шаҳарнинг туристик салоҳиятини форумда қатнашувчи мамлакатларда янада ошириш бўйича ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатишини билдирди.

2. Хитой Ҳалқ Республикаси Туризм палатаси ижрочи вакили жаноб Питер Вон Ман Конг билан бўлиб ўтган учрашувда Самарқанд шаҳрига Хитойлик сайёҳлар оқимини ошириш бўйича мавжуд туризм инфратузилма ҳамда тарихий маданий мерос объектлари тўғрисида тақдимот қилинди.

3. Нуфузли архитектор ва ҳалқаро даражадаги “AETEC-MO” компанияси Бош архитектори Мария Хосе До Кармо де Фрейтас билан Самарқанд шаҳри марказини ЮНЕСКО ҳалқаро ташкилоти талаблари асосида меъморий янгилаш ҳамда архитектура шаҳарсозлик талаблари асосида қиёфасини замонавийлаштириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди ҳамда Бош архитектор яқин келажакда Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, архитектура ёдгорликларини реставрация қилиш ва тиклаш
ҳамда архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида ўзининг тавсияларини беришини ҳамда келгусида ҳамкорликда ишлаш ташаббусини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

4. Анталия Муниципалитетимэри жаноб Мендерес Турел билан учрашиб, Ўзбекистон ва Туркия, хусусан Самарқанд ва Анталия шаҳарлари ўртасидаги дўстона ва ишбилармонлик муносабатларини янада кучайтириш ва ўзаро ташқи савдо алоқаларини келгусида ривожлантириш, туризм ҳамда инвестициялар йўналишида ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Анталия шаҳри мэри жаноб Мендерес Турел Анталия ишбилармонлари делегациясини Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ташрифини уюштиришини билдирди.

 

2015-2019 © Maked by: SAKTRM