Самарқанд шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

 

Қуйидагилар Самарқанд шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

 

Шаҳарда саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик мажмуига раҳбарлик қилади. Соҳага даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши, шаҳар ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш асосида ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган минерал-хомашёни ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича дастурий чора-тадбирларини амалга оширади.

Саноатнинг ишламаётган корхоналари фаолиятини тиклаш
чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш, маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурлари амалга оширилишини таъминлайди.

Саноатни ривожлантириш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади ва йирик корхоналарга инвестицияларни жалб этишга имконият яратади.

Шаҳарда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил қилиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, истеъмол бозорини сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришга ҳамда корхоналарнинг молиявий барқарорлигини таъминланишига, ўзаро ҳисоб-китобларни мувофиқлаштирилишига асосий эътиборни қаратади.

Қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, капитал қурилиш ва коммунал соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантиришни ташкил қилади.

Шунингдек, пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Шаҳарда шаҳарсозлик ҳужжатларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ҳамда шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади.

Автомобиль йўлларини ривожлантириш, автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва таъмирлаш, аҳолига транспорт ва алоқа хизмати кўрсатишни яхшилаш, соҳага бозор муносабатларини жорий қилиш масалаларини мувофиқлаштиради.

Транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш, транспорт соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади, транспорт ва коммуникация комплексларида инфратузилмани шакллантиради.

Муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, йўллар, транспорт иншоотларини ривожлантириш ва аҳолини ичимлик суви ҳамда табиий газ билан таъминлаш, шунингдек аҳоли пунктларини ободонлаштиришни таъминлаш бўйича дастурни бажарилишига йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш, капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, лойиҳалашнинг замонавий услубларини жорий этиш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш, пудрат ташкилотлар ва қурилиш индустрияси корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш масалалари билан шуғулланади, давлат аҳамиятига эга бўлган қурилишларнинг боришини назорат қилади.

Ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини таъминлайди ҳамда инвестиция дастурларига мувофиқ равишда қурилишлар манзилли рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди, барпо этилаётган объектларнинг ўз