Ҳокимлик раҳбарияти

 

Қуйидаги Самарқанд шаҳар ҳокимининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Шаҳар ҳокими ваколати доирасида вилоят ҳокими ва халқ депутатлари шаҳар Кенгаши олдида ҳисобдордир.

Шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокими қабул қилган ҳужжатлар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини шаҳарни бошқаришга жалб этишни таъминлайди;

ўзига берилган ваколатлар доирасида шаҳарда жойлашган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади;

ЯкорьЎзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг меъёрий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, қарори, фармойиши, топшириғи, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарор, фармойишлари, баённомалари ҳамда шаҳар Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади;

жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади;

Якорьшаҳарни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, шаҳар бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва уларнинг ижросига доир ҳисоботларни халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг тасдиғига тақдим этади;

халқ депутатлари шаҳар Кенгашига шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этади;

вилоят ҳокимлиги билан келишилган ҳолда ўз ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади. Ушбу масалага доир қабул қилган қарорларини тегишли Кенгашларнинг тасдиғига киритади;

Якорьҳокимлик бўлинмалари раҳбарларини ва масъул ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

берилган ваколатлари доирасида шаҳар ташкилотлари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва амалдаги тартибга асосан шаҳар Кенгаши тасдиғига киритади. Шунингдек, бўлим, бошқарма, корхона ва ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлаш бўйича вилоят ҳокимлиги ва тегишли  идораларга таклифлар киритади;

Якорьраҳбарлари тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ижроия ҳокимияти тузилмаси бўлинмаларининг ишини назорат қилади;

халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳоким қабул қилган ва чиқарган ҳужжатларни бажармаганликлари учун мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида Қонунда белгиланган тартибда тақдимнома киритади;

Якорьдавлат мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни қараб чиқади ва таклифлар киритади;

Якорьреспублика ва хорижда шаҳарнинг расмий вакили сифатида иш кўради;

Якорьаҳолини қабул қилишни ташкил этади, жисмоний ва юридик шахсларнинг шикоят, ариза ва таклифларини қараб чиқади, “Халқ қабулхоналари”ни фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашади;

заруратга қараб, аммо бир йилда камида икки марта халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг сессиясини чақиради, сессияни олиб боради, унинг ҳужжатларини имзо қўйиб тасдиқлайди;

иш фаолияти юзасидан бир йилда бир марта халқ депутатлари шаҳар Кенгашига ҳисобот беради;

ўзига берилган ваколатлар ва амалдаги қонунлар доирасида шаҳардаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар қабул қилади;

янги технологиялар ва техникаларни жорий қилиш орқали иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, бунда янгиликларни ўзлаштиришга юқори даражадаги қобилиятли илмий ва интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш чораларини кўради;

ҳоким режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб-китоб, шаҳар мулкини бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклига мансуб корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатлик қилиш, қишлоқ хўжалиги, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш, транспорт, йўл хўжалиги ва алоқа, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш соҳасида қонун ҳужжатларида ўз ваколатига берилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этади.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисидаги Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ иш кўради.

Қуйидаги комиссиялар ва кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Хорижий фуқароларга шу жумладан МДҲ қатнашчилари бўлган давлат фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга шаҳар ҳудудида яшаш учун рухсатномалар бериш, шунингдек уларни доимий рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони амалга оширилиши бўйича
чора-тадбирлар бажарилишини мувофиқлаштирувчи шаҳар комиссияси;

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг шаҳар кузатув Кенгаши;

Ёшлар масалалари бўйича шаҳар идоралараро Кенгаши;

Шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши;

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссияси;

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия;

Шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси;

Шаҳарда эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси;

Давлат мулкини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига инвесторларга танлов асосида “ноль” харид қийматида сотиш бўйича шаҳар ҳудудий танлов комиссияси;

Ер танлаш ва ажратиш комиссияси (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи шаҳар комиссияси;

Тошқинга қарши кураш бўйича шаҳар комиссияси;

Шаҳарда болаларни ёзги соғломлаштириш ва дам олдириш комиссияси;

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича шаҳар комиссияси;

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссияси;

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган ҳудудий комиссия;

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича шаҳар комиссияси;

Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича шаҳар комиссияси;

Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар Кенгаши;

Таносил касалликларига қарши курашиш шаҳар идоралараро комиссияси;

Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссия;

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича шаҳар комиссияси;

2020 йилда Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига шаҳар спортчиларини сифатли тайёрлашни ташкил этиш бўйича шаҳар комиссияси;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи шаҳар Кенгаши;

Ўз ваколати доирасида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди ва фаолиятини мувофиқлаштиради:

шаҳар прокуратураси;

Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси;

шаҳар адлия бўлими;

жиноят ишлари бўйича шаҳар суди;

фуқаролик ишлари бўйича шаҳар суди;

шаҳар иқтисодий суди;

шаҳар Маъмурий суди;

шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими;

шаҳар мудофаа ишлари бўлими;

бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари.

2015-2019 © Maked by: SAKTRM