“Яшил” йўлакдан дрон учиб ўтолмади

Пандемия шароитига қарамасдан Ҳукуматимиз ташаббуси билан хориждаги фуқароларимиз авиа чартер рейстлар орқали Ўзбекистон Республикасига олиб келинмоқда. 
Ана шундай чертер рейслар орқали “Внуково-Самарқанд” йўналиши Самарқанд халқаро аэропортига учиб келган фуқаро С.Б. “яшил” йўлак орқали божхона назоратидан ҳаракатланади. Фуқаронинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларни эътиборини тортади.
Натижада унинг багаж сумкаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда жисмоний шахслар томонидан олиб кирилиши тақиқланган 1 дона “SKY QUEST DRONE” номли учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-534-сонли Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган. 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

2015-2020 © Maked by: SAKTRM