МИБ: суд қарорлари муҳокама эмас, ижро қилинади

Муносабат
Жорий йилнинг 11 сентябрь куни турли ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳри, Амир Темур кўчаси 14-уйнинг бузилиши бўйича турли мазмундаги хабарлар тарқалган эди.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси мазкур ҳолатни ўрганиб чиқди.Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2020 йил 3 июндаги очиқ суд мажлисида Самарқанд шаҳар, Амир Темур кўчасидаги Самарқанд давлат тиббиёт институтининг янги барпо этилган ўқув биноси олдида жойлашган шаҳарсозлик талабига жавоб бермайдиган 14-уйнинг бузилиши кўриб чиқилган. Белгиланган тартиб бўйича ўтказилган суд ишида мазкур бино даъвогар – Самарқанд шаҳар ҳокимлиги фойдасига ҳал этилган ва бинонинг бузиб ташланиши ҳамда ер майдони шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказилиши белгиланган.