Бугундан эътиборан 200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллар муомаладан чиқарилди

Адлия вазирли томонидан 2018 йил 19 майда 3014-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан:

1997 йил намунасидаги 200 сўмлик ва 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар 2020 йил 1 июлдан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотди.

Агар сизда эски намунадаги ушбу пул белгилари бўлса, уларни бугундан бошлаб Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари ҳисоб-китоб касса марказларига топширишингиз мумкин. Улар муомаладаги пул белгиларига чекланмаган миқдорда алмаштириб берилади.

Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси.

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
www.facebook.com/samshaharhokim (http:/www.facebook.com/samshaharhokim)
 samshahar.uz

2015-2020 © Maked by: SAKTRM