Афросиёб кўчаси таъмирланаётгани боис транспорт ҳаракати вақтинча  тўхтатилади

Самарқанд шаҳрининг кўчаларида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш, йўл қуриш ва муҳандислик коммуникация тармоқларини реконструкция қилиш ишлари олиб бориляпти. 

Жумладан,  Самарқанд шаҳрининг Афросиёб кўчаси  таъмирталаб ҳолга келиб қолгани боис мазкур кўча тубдан реконструкция қилиб, мукаммал таъмирланмоқда.

Шу муносабат билан Самарқанд шаҳар ҳокими  Б.Облоқулов йўл ёпилиши тўғрисида фармойиш қабул қилди. 

Унга кўра, мазкур кўчада шаҳар йўл ҳаракат ҳавсизлиги  бўлими ҳамкорлиги билан бугун, 17 сентябрдан бошлаб транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
www.facebook.com/samshaharhokim

Image_elon: 
 doc xls
2015-2019 © Maked by: SAKTRM